my5
all

Коронавирусдан тузалган одамнинг қонини қуйиш билан касалланганларни даволаш мумкинми?

САЛОМАТЛИК 28.03.2020, 13:24
Теглар: коронавирус, қон қуйиш
1563
Коронавирусдан тузалган одамнинг қонини қуйиш билан касалланганларни даволаш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг айтишича, геморагик лихорадка касаллигида тузалган одамнинг қонини қуйиш билан даволаш биринчи марта Ўзбекистонда амалга оширилган.

«Коронавирус инфекциясига келадиган бўлсак, битта нарсани англаб етайлик, ўша касалланиб соғайган одамнинг қонини қуйган пайтимизда шу одамнинг антителаси бор қонини қуямиз. У организмнинг иммун тизими шаклланишига ёрдам беради. Демак, ҳали бизда бу касалликдан соғайиб кетган бемор йўқ. Демак, ҳали бизда вируслардан тозаланган, таркибида вирус бўлмаган, коронавирус вирусига қарши шаклланиб улгурган, тўлиқ қувватга эга бўлган антителали қон ҳам йўқ. 

Демак, бизда бу каби амалиётни синаб кўриш эҳтиёжи биринчи навбатда бўлмасин, бўладиган бўлса, буни кейинги режаларимизда кўришимиз мумкин бўлади. Акс ҳолда ҳозир шу беморларнинг қонини қуйиш бу қўшимча беморларнинг касалланишига олиб келадиган ҳолат».

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81