my5

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этган эркак ким ва нима учун ўлганини изоҳлади

САЛОМАТЛИК 28.03.2020, 15:10
Теглар: коронавирус Ўзбекистон, коронавир
6158
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этган эркак ким ва нима учун ўлганини изоҳлади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, 2020 йил 28 мартнинг айни пайтига қадар мамлакатимизда коронавирус иинфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.  

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Бугун 39 ёшли 1 нафар эркак беморда ўлим ҳолати қайд этилди. Вафот этган бу бемор Франциядан юртимизга биринчи касалликни олиб келган бемор билан мулоқотда бўлган. У ўз касаллигини дастлаб билган бўлса-да, ўзи врач бўла туриб, юртимизда олиб борилаётган шунча тарғибот ишларига қарамай, шифокорларга мурожаат этмай, уйида яширинча ўзича даволанишга урингани маълум бўлган.  

У касалликнинг оғир даври бошлангандан сўнггина 26 март куни Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига тез ёрдам хизмати орқали ётқизилган. 27 март куни эса Вирусология илмий текшириш институтига ўтказилган.  

Шу ўринда барчани ташвишга соладиган бир жиҳат бор: бу бемор уйида бўлган пайтда қанча одамлар у билан мулоқот қилган, мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олганлар ўз навбатида яна қанча инсонларга тарқатган. Наҳотки, киши ўз соғлиғи ва яқинлари хавфсизлиги учун шунчалик совуққон, бефарқ, худбин бўлса. Ахир бу ўз ота-онасига, фарзандлари, неваралари, қўни-қўшнилари, қариндош-уруғлари, халқи, умуман Ватанига хиёнат эмасми? 

Нега ҳалигача одамларимиз бу касаллик қандай даҳшатли оқибатларга олиб келишини англаб етмаяптилар?!  

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Президентимиз раҳбарлигида барча ресурслар ишга солиниб, зарурий ва қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг замирида энг аввало халқимиз, юртдошларимиз, ҳар бир фуқаромиз нобуд бўлишининг олдини олишдек муҳим мақсад ётганлигини бугун барчамиз қалбдан тушуниб, ўзимиз, оиламиз, яқинларимиз ҳаётини ўйлаб иш тутмоғимиз керак эмасми?  

Огоҳлик ва уйда ўтириш ҳамда шифокорларнинг берган тавсияларига тўлиқ амал қилиш барчамиз учун бош масала бўлмоғи лозим!

Шарҳлар

Андижонда тиббий кузатувда бўлган 281 нафар фуқарода вирус аниқланмади

26.04.2020, 17:51

Андижонда тиббий кузатувда – карантинда бўлган 281 нафар Андижонлик фуқароларга оиласи бағрига қайтдилар, уларда вирус аниқланмади.Андижон вилоятининг 4 та шифо масканида 14 кунлик кузатувда бўлган...
Хушхабар: Яна 19 нафар бемор соғайди

12.04.2020, 17:54

Коронавирус пандемияси туфайли дунё мамлакатлари бошига тушган синов юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Шундай вазиятда аҳолининг қийинчиликларни бирдамлик билан енгишга ҳаракат қилишаётгани эътиборга молик. Айниқса, ушбу...
Жиззахда 2018 киши коронавирус карантинидан чиқарилди

11.04.2020, 14:49

2020 йил 11 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра, Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг аҳволи барқарор, қониқарли ҳолатда, деб...
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жинси, ёши ва ҳудуди маълум қилинди

07.04.2020, 17:15

ССВ Ўзбекистондаги ҳолат бўйича аниқ сатистикани ҳавола этди.Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.Беморларнинг ёши:0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);10-19 ёшгача –...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81