my5
all

Тошкент вилоятида коронавирусга қарши қандай кураш кетмоқда?

САЛОМАТЛИК 28.03.2020, 20:34
Теглар: коронавирус, Тошкент
1358
Тошкент вилоятида коронавирусга қарши қандай кураш кетмоқда?

Тошкент вилоятида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби 24 соат тўхтамасдан ишлаб турибди. Унга вилоят ҳокими Рустам Холматов раҳбарлик қилмоқда. Штаб аъзолари томонидан ҳар соатда воқеалар ривожи тезкорлик билан таҳлил қилиниб, зарур қарорлар қабул қилинмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий ахборот берди.

Айни пайтда вилоятдаги санатория, оромгоҳ ва Чирчиқдаги полигонда қурилган махсус ҳудудда жами 3732 нафар фуқаро карантинга олинган. Вилоят ва туман, шаҳар юқумли касалликлар шифохоналарида 641 нафар фуқаро карантинга олинган.  

Уй шароитида 5 минг 933 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, улар 1558 та хонадонда истиқомат қилишмоқда. Уйда карантинга олинган хонадонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўриқланмоқда.  

Уй шароитида карантинга олинган фуқароларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулоти, 17 турдаги дори-дармон, тиббий-гигиеник воситалар бепул тарқатилмоқда. Шунингдек, ҳозирги кунда оғир шароитда кун кечираётган 1000 та камхарж, эҳтиёжманд оилага қорамол, соғин сигир берилаяпти.

Айни пайтда коронавирус пандемиясига қарши кураш чора-тадбирлари учун вилоятимизда 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматолог, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог, 5 минг нафардан кўпроқ ўрта ва кичик тиббий ходим сафарбар этилган.

Чегара постлари орқали вилоятимизга кириб келаётган фуқаролар карантинга олинаяпти ҳамда уларга барча зарур шарт-шароит яратиб берилмоқда.  

27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Қозоғистон Республикасидан “Ғишт кўприк” чегара пости орқали ўтган 167 нафар фуқаро Чирчиқ ҳарбий полигонида қурилган карантин ҳудудига юборилди. Полигонга юборилган фуқароларнинг 158 нафари эркак, 8 нафари аёл ва бир нафари вояга етмаган шахс.  

27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Дубай-Тошкент авиарейси орқали юртимизга келган 40 нафар фуқаро Қибрай туманидаги “Ботаника” санаторийсига жойлаштирилди. Шунингдек, 650 нафар фуқоро Юқори Чирчиқ туманидаги махсус карантин полигонига жойлаштирилди (кун давомида бу рақамлар ўзгариши мумкин).

Бугунги кунда вилоятдаги барча савдо комплекслари тўлиқ ёпилган. 28 та деҳқон бозори (шундан 16 таси кунлик) ишлаб турибди. Уларда 17 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилган. Бозорларда ҳар куни дезинфекция ва санитар-тозалов тадбирлари амалга оширилмоқда, тепловизорлар билан тўлиқ таъминлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Бугунги кунда шаҳар ва туманлар ҳокимлари – фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарори билан ҳудудга кириб чиқиш бўйича чеклов, карантин тартиби ўрнатилмоқда. Хусусан, Нурафшон, Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод, Оҳангарон шаҳарлари, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Чиноз, Пискент туманларида карантин шароитига ўтилди, ҳудудга кириш-чиқиш махсус рухсатнома билан амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда вилоятда 54 та карантин блокпости ташкил этилган (пойтахтга кириш-чиқиш блокпости билан бирга). Шунингдек, 200 та ички йўл беркитилган.

Юзага келган шароит тақозосига кўра, деҳқон бозорларига олис жойларда, тоғли қишлоқларда (Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент тумани) арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари вақтинчалик савдо маркази ташкил этилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар томонидан ижро механизми ва ҳужжат алмашувини тўлиқ электрон тизимга ўтказиш бўйича бирламчи чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Бугун Тошкентда ҳам 10 нафар бемор соғайди. Жами вирусни енгганлар 214 нафарга етди

19.04.2020, 16:09

Айни пайтда дунёда ҳамон коронавирус пандемияси авж нуқтасида турган бўлса-да, шифо топаётган беморлар сафининг кенгайиб бораётгани одамларда ушбу инфекцияни енгишга бўлган ишончни бермоқда. Юртимизда ҳам...
Тошкент шаҳрида 20 нафар мактаб ўқувчиси коронавирусни юқтиргани маълум бўлди

17.04.2020, 18:21

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг ўтказилди.Унинг қайд этишича, Тошкент шаҳрида 20 нафар мактаб ўқувчисида коронавирус аниқланган.“Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган...
Пойтахтга кириш йўллари ёпилса, Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар нима қилади?

23.03.2020, 21:14

Эртага, 24 март куни соат 00:01 дан пойтахт Тошкент эшиклари ёпилиши, Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° небольшая облачность
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81