АсосийDunyo

Киевлик 3,6 сантиметр узунликдаги киприклари билан барчани лол қолдирмоқда

Киевлик 58 ёшли Валерий Смаглийнинг киприкларининг узунлиги 3,2 – 3,6 сантиметрни ташкил этади.

“Аслида болаликдан киприкларим узун эди. Кейинчалик, маҳсус овқатланиш кетма-кетлиги асосида киприкларим шу қадар тез ўса бошлаган. Ҳозирга қадар ҳам улар ўсишдан тўхтагани йўқ. Бироқ аксарият ҳолларда кўзойнак тақишим сабабли, киприкларим зарарланади, синади ва тўкилади. Аммо қисқа вақт ичида яна янги киприклар пайдо бўлади. Мендан кўпинча ана шу маҳсус овқатланиш кетма-кетлиги ҳақида сўрашади, аммо мен бу сирни ошкор эта олмайман” дейди Валерий.

Айтиш лозимки, айни дамда дунёдаги энг узун киприклар соҳиби Пхуто Рав Маули саналади. Унинг киприкларининг узунлиги 4,7 сантиметрни ташкил этади. 

    Бошқа янгиликлар