АсосийJamiyat

Турк ва хитойлик шифокорлар коронавирусга қарши дори яратгани тўғрисидаги аудио хабарлар фейк бўлиб чиқди

'Турк ва хитойлик шифокорлар коронавирусга қарши дори яратгани тўғрисидаги аудио хабарлар фейк бўлиб чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турк ва хитойлик шифокорлар томонидан коронавирусга қарши дори ишлаб чиқарилганлиги тўғрисидаги аудио хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди коронавирус инфо канали.

"Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади", дейилади хабарда.

Ёдда тутинг, тасдиқланмаган манбалар тарқатган ҳар қандай хабар ва тавсияларга ишонаверманг. Ўзингизни қизиқтирган тиббиёт ва ҳозирги вазиятга оид барча саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

Дарвоқе, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам шаҳар аҳолиси коронавирус касаллиги ва карантин борасидаги саволлар билан 1055 қисқа рақами орқали мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди.  

Бошқа янгиликлар