АсосийSalomatlik

Бинонинг ичида бўлганда ниқоб тақиш шарт эмасми?

'Бинонинг ичида бўлганда ниқоб тақиш шарт эмасми?'ning rasmi

 Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.  Отабеков қуйидаги саволга жавоб бермоқда.

— Ҳурматли мутахассислар телевидения орқали чиқишларингизни мунтазам кузатиб бораяпмиз, гапиришдан аввал дока ниқобни ечиб қўаяпсизлар. Нима учун шундай қилаяпсизлар, бинонинг ичида бўлганда ниқоб тақиш шарт эмасми?

— Ўринли савол, дока ниқобларни асосан шамоллаш аломатлари бўлган беморлар, шу каби беморлар билан мулоқотда бўлганлар, ҳаво томчи инфекциялари бўйича эпидемик вазият мураккаб бўлганда, ўзини ва ўзгаларни ҳимоя қилиш учун ишлатилади.  

 

Телевиденияда интервью пайтида дока ниқобларни ечиб қўйиш, асосан эфирга узатилаётанда овоз тиниқлигига эришиш учун қилинмоқда. Тасвирга олиш хоналарининг эса бирламчи дезинфекцион ишлов берилиши йўлга қўйилган.

    Бошқа янгиликлар