АсосийSalomatlik

Деразани очиш шунчалик хавфлими? Касаллик юқмаслиги учун эшик ва деразаларни ёпиқ туриши шартми?

'Деразани очиш шунчалик хавфлими? Касаллик юқмаслиги учун эшик ва деразаларни ёпиқ туриши шартми?'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.  

Савол:

Касаллик оила-аъзолиримизга юқмаслик учун эшик ва деразаларни ёпиб ўтирибмиз, деразани очиш шунчалик хавфлими?

— Аслида энг яхши антисептик восита бу тоза ҳаво, уйда бўлганингизда дераза ойналарини тўлиқ ёпиб ўтиришингиз керак эмас.  

Имкон қадар хона ҳавосини тез-тез янгилаб турсангиз, у ердаги вируслар миқдори (концентрацияси) камроқ бўлади. Тоза ҳавода (кўчада) ниқобни тақиб юришингиз талаб этилишининг сабаби: ўзингиз билмаган ҳолда беморлар билан мулоқотда бўлишингиз, ёнидан ўтишингиз, гаплашишингиз натижасида касаллик юқишидан сақлайди.

 

    Бошқа янгиликлар