АсосийJamiyat

"Чироқчи туманида нималар бўлмоқда?" деганларга жавоб берилди

'"Чироқчи туманида нималар бўлмоқда?" деганларга жавоб берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Чироқчи туманида нималар бўлмоқда?" мазмунидаги кичик изоҳли фикрлар тарқалмоқда. Бу каби норасмий фикрлардан йироқ бўлинг, дея огоҳлантирмоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

Расмий хабарда Чироқчида коронавирус инфекцияси аниқланган деяётганларга жавобан ҳокимлик текширувлардан сўнг ушбу туманда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлик ҳолати қайд этилса, https://t.me/koronavirusinfouz канали орқали расмий маълумот берилишини маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. 

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бошқа янгиликлар