my5

Россиялик дастурчи ўз бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш амалиётига рози бўлди

ДУНЁ 13.04.2015, 14:35
12608
Россиялик дастурчи ўз бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш амалиётига рози бўлди

Россиялик Валерий Спиридонов айни дамда 30 ёшда. У маҳоратли дастурчи. Афсуски Валерий фанда хали давоси топилмаган “Вердинг-Хоффман” (мушакларни йўқлиги оғир турдаги касаллик) синдроми касаллигига чалинган. Шмфокорларнинг фикрича, одатда бундай касалликка чалинган инсонлар бу қадар кўп умр кечиришмайди. Валерийнинг 30 ёшга етгани катта бир мўжиза экан.

Валий бу ҳақда ўзи ҳамбилади. Шу сабабли у дунёда амалиётда синаб кўрилмаган бир амалиётни ўзида синаб кўрмоқчи.

У ўз ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли бу бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш эканини айтмоқда. Айтиш керакки, Валерий бундай амалиётга рози бўлган дунёдаги илк ва ягона инсон саналади. Бу мураккаб жарроҳлик  операциясини Италиялик шифокор Сержио Канаверо амалга оширади. Таъкидлаш жоизки, бу каби амалиётлар аввал ҳайвонларда, АҚШда маймунда ва Россияда итда мувафақиятли синаб кўрилган.

“Менинг ана шу жарроҳлик операциясига рози бўлишдан ўзга иложим йўқ. Чунки олдимда икки йўл бор: бири ўлимни оддийгина қалуб қилиш, иккинчиси эса таваккал қилиш. Тан олиб айтишим керак, аҳволим йилдан-йилга оғирлашиб бормоқда. Билмадим, бу касалликка қарши яна қанча муддат курашишга кучим етар экан. Шунинг учун ҳам, мен бу мураккаб жарроҳлик амалиётига рози бўлдим. Албатта кўнглимда қўрқув бор, аммо ўзга чора йўқ” – дейди 30 ёшли дастурчи Валерий Спиридонов.

Шифокор ҳозирди бемор билан фақат “skype” орқали мулоқот қилмоқда. Ушбу амалиёт 2016 йилда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. 36 соатлик жарроҳлик операцияси учун 11 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарф этилади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° пасмурно
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79