АсосийSalomatlik

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кореялик мутахассис юртимизда иш бошлади

'Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кореялик мутахассис юртимизда иш бошлади'ning rasmi

Дунёда пандемия хуруж қилаётган айни пайтда дунё ва Корея Республикаси тажрибаси билан танишиш, мамлакатимизда қўлланилаётган коронавирусга қарши курашиш методологиясини ўрганиш мақсадида халқаро мутахассис, Корея Республикасининг Корё университети профессори Цой Чже Ук эксперт сифатида мамлакатимизга таклиф этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Корё университети профессори, Корея тиббиёт ассоциацияси илмий-текшириш қўмитаси раиси, ушбу ассоциациянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штаби етакчи маслаҳатчиси Цой Чже Ук бугундан бошлаб юртимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу халқаро эксперт билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни самарали даволаш ишлари олиб борилади.

 

Бошқа янгиликлар