Бугун Тошкент вилоятидаги “Чотқол” санаториясида 14 кунлик карантин муддати тугаб, уйларига рухсат берилган 212 нафар фуқаро доимий яшаш манзилларига кузатилди.
Транспорт вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари биргаликда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамкорлигида марказлашган ҳолда автобусларда фуқароларни манзилларига етказиб қўйиш ишлари ташкиллаштирилди.