Махсус республика комиссиясининг қарорига биноан, мамлакатда эпидемиологик вазиятнинг янада ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида 2020-йил 30-мартдан 20-апрелгача Ўзбекистондаги барча аэропортлар фаолияти ва хорижий давлатлар билан ҳаво алоқаси бутунлай тўхтатилди.
Шу муносабат билан ушбу муддатда Буюк Британиядан Ўзбекистонга чартер рейсини амалга ошириш имконияти мавжуд эмас.
Шу билан бирга, Элчихона Ўзбекистонга қайтишни истаган фуқаролар рўйхатини шакллантириш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Парвозларни ташкил қилиш имконияти туғилса, қўшимча равишда хабар берилади.
Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари коронавирус билан касалланишнинг олдини олиш учун ўта зарурат бўлмаганда вақтинчалик яшаш жойларидан чиқмаслик, хавфсизлик чораларига ва Буюк Британия ҳукумати томонидан ўрнатилган қоидаларга, жумладан ижтимоий масофа сақлаш бўйича талабларга риоя қилишлари лозим.
Aввал хабар қилинганидек, Буюк Британиянинг визаси муддати тугаётган фуқаролар иммиграция хизматига 0800 678 1767 рақами орқали мурожаат қилиши ёки CIH@homeoffice.gov.uk электрон почта манзилига хабар юбориш орқали виза муддатини 2020-йил 31-майгача узайтириши мумкин.
Элчихона ватандошларни, айниқса талабаларни бир-бирларига ўзаро ёрдам ва маънавий кўмак кўрсатишга, муҳим ва фойдали маълумотларни, жумладан ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал қилиш бўйича маслаҳатларни баҳам кўриш ҳамда ёлғон маълумотларнинг тарқалишига йўл қўймасликка чақиради.
Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси айни пайтда Буюк Британияда бўлган ва мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш ва бунда ўзбек диаспораси вакилларини ҳам жалб қилиш билан шуғулланмоқда. Aгар сиз шу каби вазиятга тушиб қолсангиз, Оператив штабга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз:
Султанбек Имамов, консул, +44 (0) 7920443049
Aлиёр Тилавов, маслаҳатчи, +44 (0) 7741892812
Равшан Дусчанов, 2-котиб, +44 (0) 7825221946
Шоҳруз Самадов, атташе, +44 (0) 7780687935
Veb-sayt: https://www.uzembassy.uk
Электрон почта: info@uzembassy.uk, consul@uzembassy.uk
Facebook саҳифаси: https://www.facebook.com/uzemb.lon.3
Aбдухаким Махмудов, “Узбекистан Aирwайс” AЖнинг Лондон шаҳридаги вакили:
Тел.: +44 (0) 207 0342090, +44 (0)7783644945
Веб-сайт: https://www.uzairways.com/uz
Электрон почта: london@uzairways.co.uk