my5
all

Хатирчида қишлоқ поликлиникаси шифокори 2 ёшли болани клиник ўлим ҳолатидан ҳаётга қайтарди

САЛОМАТЛИК 31.03.2020, 17:54
Теглар: Хатирчи, клиник ўлим
1334
Хатирчида қишлоқ поликлиникаси шифокори 2 ёшли болани клиник ўлим ҳолатидан ҳаётга қайтарди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича 27 март куни Хатирчида қишлоқ поликлиникаси шифокори 2 ёшли болани клиник ўлим ҳолатидан ҳаётга қайтарган. Бу ҳолат Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 33-қишлоқ оилавий поликлиникасида содир бўлган. 

Ариқдаги сув оқиб ўтаётган қувурга 10 дақиқа давомида тиқилиб қолиб, сув ютган 2 ёшли Азизбек Шуҳратов клиник ўлим аломатлари билан поликлиникага олиб келинган.

Поликлиника шифокори, жарроҳ Комил Райимов ҳамда бошқа шифокорлар иштирокида бола ҳаёти қутқариб қолиниб, Хатирчи туман тиббиёт марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозир боланинг аҳволи қониқарли, унга уйига жавоб бериб юборилган, дейилади ССВ хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81