АсосийDunyo

Хитойда коронавирусга чалинганларнинг қарийб 92 фоизи тузалиб кетди

'Хитойда коронавирусга чалинганларнинг қарийб 92 фоизи тузалиб кетди'ning rasmi

Хитойда COVID-19 билан оғриган беморларнинг 92 фоизга яқини тузалиб кетди ва бу рақам кейинги ҳафталарда ошиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Тарик Язаревич маълум қилди. Бу ҳақда ria.ru манбасига таяниб Кун хабар қилди.

"Хитойда касалликка чалинган 81 минг кишининг 74 мингдан зиёди ёки 92 фоизи тузалди ва касалхонадан чиқарилди. Уларнинг сони кейинги ҳафталарда ошиб бормоқда", - деди у.

Язаревич ЖССТ тавсиясига кўра, касалхонадан уйига жавоб берилаётган шахс камида 24 соатлик фарқ билан вирусга икки марта тест топшириши ва тестлар салбий чиқиши кераклигини эслатиб ўтди.

Бошқа янгиликлар