my5
all

Коронавирусни даволашга йўналтирилган ҳар қандай муолажа илмий аслосланган бўлиши керак. Акс ҳолда...

САЛОМАТЛИК 31.03.2020, 20:09
Теглар: коронавирус, даволаш
1018
Коронавирусни даволашга йўналтирилган ҳар қандай муолажа илмий аслосланган бўлиши керак. Акс ҳолда...

Коронавирусни даволашга йўналтирилган ҳар қандай муолажалар бўйича таклифлар илмий аслосланган бўлиши керак. Акс ҳолда...

Коронавирусни даволашга йўналтирилган ҳар қандай муолажалар бўйича таклифлар илмий аслосланган бўлиши керак. Аксинча синов ва тажрибалардан ўтмаган ҳолда, муолажалар қилиш турли асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг виртуал қабулхонаси ва 10-03 ишонч телефонларига йўлланаётган “Коронавирус инфекциясини юқтириб олганларни даволаш борасида”ги мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқда. Халқимиз Ибн Сино таълимотининг давомчилари сифатида халқ табобатига асосланган даволаш амаллари тўғрисида таклиф-мулоҳазаларни кўплаб йўлламоқдалар. Ушбу ҳолатнинг инсонни қувонтирадиган жиҳати шундаки, юртдошларимиз ўз саломатликларига бефарқ эмаслиги, тиббий билим саводхонлиги борасидаги қарашлари ва саъй-ҳаракатлари ўз натижасини бераётганлигидан, умуман олганда саломатлик тушунчасига эътиборли эканликларидан далолат бермоқда.

Аҳоли мурожаатлари фуқароларни қийнаб турган муаммоли масалалар ечимига  йўналтирилади.  

Коронавирус инфекциясини даволаш амалиёти билан боғлиқ таклифлар аслида мурожаат шаклида эмас, балки Соғлиқни сақлаш вазирлигига илмий жиҳатдан ўрганиб чиқиш учун таклифлар кўринишида юборилса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу таклифларни ўрганиб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот институтлари, фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва бошқа мутасадди марказлар фаолият кўрсатади.  

Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳоли томонидан йўлланган даволаш амаллари бўйича таклифлари умумлаштирилган ҳолда, соҳа олимлари томонидан узоқ муддатли илмий тадқиқотлар орқали асослантирилади. Эришиладиган илмий асосланган натижалар 70 %дан кам бўлмаган тақдирда, амалиётга тадбиқ этилади.  

Кўриниб турибдики, таклифларни ўрганиш узоқ муддат талаб этишини, жисмоний ҳамда юридик шахслар мурожаатлари кўпи билан 1 ой муддатда кўриб чиқилишини эътиборга олган ҳолда, аҳолидан йўлланадиган коронавирус инфекциясини даволашга йўналтирилган таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига, табобат амаллари Ўзбекистон халқ табобати ассоциациясига юборилса мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ҳисоблаймиз. Бу билан инсон ҳуқуқларини чеклаш ниятимиз йўқ, аксинча Сиз томонингиздан бўлаётган таклифларга эътиборли эканлигимизни ҳамда мазкур таклифларни ўрганиш учун манзилли йўналтириш ниятида эканлигимизни маълум қилмоқчимиз.  

Бу орқали ҳар бир инсонни фойдали маслаҳатлари, таклиф ва мулоҳазаларига чуқур ёндошиш ва илмий асослаш имкони яратилади, бундан кўп миллатли халқимиз саломатликларини тиклаш йўлида фақат фойда кўради деб ҳисоблаймиз.

Шу ўринда яна бир жиҳатга эътиборларингизни қаратмоқчимиз. Коронавирус инфекциясини уй шароитида ўз билганча даволашга уриниш жиддий оқибатларга ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, касалликнинг илк белгиларини сезганда шифокорга эрта мурожаат қилиш, турли асоратларни олдини олиш ва даволаш жараёнларини қисқартирилишига олиб келишини асло унутмасликларингизни сўраймиз.

Нуриддин ТАШБАЕВ, Тиббиёт фанлари номзоди, Санитария-эпидемиологик осойишталик  

агентлиги ахборот таҳлил бўлими бошлиғи

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81