АсосийJamiyat

Қўқонда 2 нафар шахсда коронавирус аниқлангани ҳақида уйдирма тарқатган ДЕПУТАТга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

'Қўқонда 2 нафар шахсда коронавирус аниқлангани ҳақида уйдирма тарқатган ДЕПУТАТга нисбатан жиноий иш қўзғатилди'ning rasmi

Қўқонда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

2020 йил 28 март куни Қўқон шаҳар, А.Т.Хуқандий мавзесида яшовчи, 1979 йилда туғилган,  Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати Х.Н. Республика Махсус комиссиясининг карантин қоидаларини қўпол равишда бузгани аниқланди. У “Telegram” ижтимоий тармоғида очилган гуруҳлар аъзоларига Қўқон шаҳрида 2 нафар шахсда “Коронавирус” касаллиги аниқланганлиги ва улар карантинга олинганлиги ҳақида жонли тарзда аудио ёзуви орқали ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирма ва ёлғон маълумотларни тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 31.03.2020 йил куни Х.Н.га нисбатан  ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар