Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпания ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида «Онлайн болалар боғчаси» дастурини ишлаб чиқди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.
Дастур ўз ичига қуйидаги таълим лойиҳаларини қамраб олади:
— «Илк қадам» — 3-5 ёшдаги болалар учун;
— «Aқлвой» — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.
Лойиҳалар нималарга бағишланган?
20-25 дақиқалик ушбу видеолавҳалар «Илк қадам» ва «Aқлвой» давлат дастурлари негизида тайёрланган. Ҳар бир машғулот мавзуси мактабгача ёшдаги болани ривожлантиришнинг 4-5 соҳа: атроф оламни ўрганиш, ижодий ва таълим олиш, нутқ ва мантиқий қобилиятларини ривожлантиришни қамраб олади:
«Илк Қадам» - бу:
- қувноқ қаҳрамонлар иштирокидаги ерталабки бадантарбия;
- интерфаол ўйин шаклидаги инглиз тили машғулоти;
- ментал арифметика ва математик ҳисоб асослари;
- ёш сайёҳ (митти дўстларимиз учун Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тўплами);
- митти ёрдамчи (ошхона таомлари тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари);
- логопед билан машғулот.
«Aқлвой» — бу:
— МТТ педагоглари ва миллий қаҳрамонлар (Aмир Темур, Зулфия, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Тамарахоним) иштирокидаги болалар таълим кўрсатувлари;
— маҳорат синфлари;
— уй шароитларида амалий тажрибалар.
Машғулотларни қайерда томоша қилиш мумкин?
ТЕЛЕВИДЕНИЕ
1 апрелдан бошлаб «Болажон» телеканалида душанбадан жумагача соат 8:00 дан 16:00 гача.
ИНТЕРНЕТ
Онлайн-машғулотлар қуйидаги интернет-ресурсларда жойлаштирилади:
— МТВ расмий сайти: http://Mdo.uz
— Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC4FSqnbmdHr3JzcmsPO0jpg
— instagram: @mdo.uz (https://instagram.com/mdo.uz)
— facebook: @mtv.gov.uz (https://www.facebook.com/mtv.gov.uz/)






