АсосийDunyo

Таиланд қироли 20 нафар канизаги билан меҳмонхонага изоляция қилинди

'Таиланд қироли 20 нафар канизаги билан меҳмонхонага изоляция қилинди'ning rasmi

Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн Бавариядаги Гранд Ҳотел Сонненбичл меҳмонхонасининг барча номерларини банд қилди. Меҳмонхона Алп тоғлари яқинидаги Гармиш-Партенкирхен курортида жойлашган. Бу ҳақда эффект интернет нашри ёзмоқда.
Маълум бўлишича, қирол изоляцияга бир ўзи эмас, 20 нафар канизакдан иборат бўлган ҳарам билан бирга жойлашган.

Германияга кириш ҳамда чиқиш тақиқланган бўлса ҳам, Таиланднинг 67 ёшли қироли учун махсус рухсатнома берилган. Алп курортларидаги барча уй ва меҳмонхоналар коронавирус инфекцияси тарқалиши билан алоқадор ҳолатда ёпиқ бўлишига қарамай, меҳмонхона қирол ва унинг ҳарами учун очиб берилган.

Маълумот учун, айни вақтда Таиландда ҳам коронавирус авж олган, уни юқтириб олганлар сони 1388 нафар инсонни ташкил қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар