Aрманистонда референдум кечиктирилди ва коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
Арманистонда Конституциявий суднинг кўпчилик аъзолари истеъфоси тўғрисидаги 5 апрелга белгиланган референдуми камида 50 кунга қолдирилди. Бу COVID-19 коронавируси тарқалиши туфайли Aрманистон ҳукумати бир ой давомида фавқулодда ҳолат жорий этгани билан боғлиқ.