my5

Ўзбекистонликлар коронавирус ҳақида кўпроқ нималарни билишга қизиқишмоқда?

ЖАМИЯТ 01.04.2020, 13:11
682
Ўзбекистонликлар коронавирус ҳақида кўпроқ нималарни билишга қизиқишмоқда?

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йилнинг 15 март куни 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилган эди.

 Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра,  Call-марказ туну кун фаолият кўрсатмоқда. Унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларига жавоб беришмоқда.

Жорий йилнинг 15 март куни соат 21:00 да ишга тушган Call-марказга бугун, 1 апрель соат 12:00 гача 510 мингдан ошиқ қўнғироқ келиб тушган.

Аҳоли томонидан коронвирус тарқагандан кейин  энг кўп берилган саволлар коронавирус инфекцияси, унинг юқиш йўллари ва белгилари, профилактика қоидалари ҳақида бўлган.

 Ҳозирги кунга келиб, фуқаролар карантин қоидалари, кимлар кўчага чиқиши мумкин эмаслиги, кимларга эса бунга рухсат берилганлиги, COVID-19га қаерда таҳлил топшириш мумкинлиги, карантиндаги фуқароларнинг қайси муассасаларда эканлиги, уларнинг аҳволи каби қатор саволлар берилмоқда. 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81