my5

Ўзбек телеканаллари янги #birgakurashamiz челенжини ишга туширди

ЖАМИЯТ 01.04.2020, 13:48
872
Ўзбек телеканаллари янги   #birgakurashamiz челенжини ишга туширди

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) COVID-19  коронавирусининг тарқалишига қарши курашда  мамлакатимиз фуқароларининг руҳий бардамлигини кўтариш мақсадида кенг қамровли #birgakurashamiz (#вместепобедим) хэштеги остидаги янги умумхалқ  челленжни ишга туширмоқда.  

Челленж доирасида ўзбекистонликлар телеканалларнинг  электрон ва ижтимоий тармоқдаги манзилларига карантин даврида бўш вақтни қандай ўтказаётганлари, болаларига қай йўсинда таълим-тарбия бераётганлари ҳақидаги видеолавҳаларини юборишлари керак бўлади. Бу челленжда барча иштирок этиши мумкин.

«Биз бутун халқимизни ҳар қандай вазиятда ҳамжиҳат бўлишга, бир-биримизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Юртдошларимиз улашаётган видеолавҳалар бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга ёрдам беради” – дейди ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Фирдавс Абдухаликов.

Бундан ташқари барча телеканаллар томонидан коронавирусга қарши курашаётган  тиббиёт ходимларининг, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг  фидокорона ҳаракатлари акс эттирилган лавҳалар намойиш қилинади.  

Қайд этиш ўринлики, мавжуд вазият талабларидан келиб чиқиб, миллий телеканалларимиз ўз дастурларига муайян ўзгартиришлар киритишган.  

«UzreportTV телеканали аҳолини эпидемиологик вазият  ва COVID-19га қарши курашиш жараёнларидан  мунтазам хабардор қилиб туриш мақсадида махсус телекўрсатувлар дастурини жорий қилган” – дейди мазкур телеканал раҳбари  Равшан Жўраев.

 

«MY5 телеканали карантин даврида олий ўқув юртлари талабалари учун телевизион дарслар ва ўқув кўрсатувларини узатишни йўлга қўйди. Бу дастурлар ёшларга ўқув жараёнидан узилиб қолмасликлари учун катта ёрдам беради. Шу билан бирга, одамлар уйда, масофадан туриб қандай ишлаётганини кўрсатувчи махсус дастурлар ҳам тайёрлаяпмиз”, - дейди телеканал директори Қобулжон Ахмедов.

 

«ZO’R TV телеканали «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» хайрия фондига қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида ижтимоий роликлар намойиш қилмоқда.  Шунингдек, таниқли тадбиркорлар, маданият ва санъат арбоблари иштирокида карантинни қай тартибда ўтказиш ҳақида тавсияларни ўз ичига олган кўрсатув ва роликлар ҳам бериб борилмоқда.  23 мартдан бошлаб кечки соатларда Миллий Гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа идоралар  ходимлари иштирокида   «Дахлдорлик туйғуси» кўрсатуви намойиш қилиняти», - дейди телеканал директори  Музаффар Мирзахмедов.

 

«Биз бутун дунё коронавирусга қарши қандай курашаётгани ҳақида хабарлар тасмасини ишга туширдик. Шунингдек, ўзбек ва жаҳон юлдузлари, таниқли инсонларнинг аҳолини карантин даврида уйда ўтиришга даъват этадиган чиқишлари ҳам намойиш этилмоқда” дейди  Sevimli телеканали директори Жалоллидин Сафоев.

 

«Milliy TVда коронавирус профилактикаси ҳақида роликлар узатила бошланди. Бошқа телеканаллар сингари биз ҳам “Ўзбеккино туҳфаси”, “Уй кинотеатри” акциялари доирасида миллий фильмларимизни намойиш этиб боряпмиз” – дейди ушбу телеканал бош директори Маманбий Омаров.

 

«Биз ассоциациямизга аъзо бўлган барча телеканаллар, радиостанциялар, кабель телевидениеси студияларига коронавирус эпидемиясига қарши курашда кўрсатилаётган фаол фуқаролик позицияси учун самимий миннатдорлик билдирамиз” дейди ЎзЭОАВМА раҳбари Фирдавс Абдухаликов.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72