АсосийJamiyat

Сирдарёлик йўқолган мактаб ўқувчисини топишда ёрдам беринг

'Сирдарёлик йўқолган мактаб ўқувчисини топишда ёрдам беринг'ning rasmi

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Боғишамол маҳалласи 58-уй, 3-хонадонда яшовчи, 04.12.2003 йилда туғилган Хамрақулова Фотима Али қизи бедарак йўқолган. 

Ҳамрақулова Фотима 2020 йил 17 март куни соат 19.20 да яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

У ҳақида маълумот: миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, 8-сонли умумтаълим мактабининг 10 "а "синф ўқувчиси, муқаддам судланмаган. 

Белгилари: Бўйи тахминан 155х160 см, гавдаси тўладан келган, юзи юмолоқ, сочи ва қоши қалин қора рангда, кўзи ҳам қора рангда, қулоғи ва бурни ўртача катталикда. 

Йўқолган куни эгнида жигар ранг кўйлак, кўйлак устидан оқ рангли спорт кийими, қора рангли гамаж, оёғида эса кул рангли спорт пойафзали бўлган.

    Бошқа янгиликлар