my5

Карантин қоидалари нимани чеклайди?

ЖАМИЯТ 01.04.2020, 14:12
865
Карантин қоидалари нимани чеклайди?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифинда Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов карантин қоидалари ҳақида тўлиқ маълумот берди.

Унга кўра,

  •  Биринчидан, кескин зарурат бўлмаганда фуқароларни кўчага чиқиш тавсия этилмайди.  

 

Тошкент шаҳар, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида фаолият олиб бораётган патруль хизматлари, Сизни кўчада юрганингизни кўрсалар, тўхтатиб кўчага чиқиш сабабни сўрашларига хақли. Агар сабабсиз юрганингзни билсалар улар Сизга огоҳлантириш бериб уйингизга қайтариб юборадилар.

  • Иккинчидан, яқин қариндошлар, булар ота-она, ака-ука, турмуш ўртоғи ва фарзандларингиздан ташқари кўчаларда 3 дан ортиқ одам тўланса бу ҳам карантин қоидасини бузиш ҳисобланади.

 

  • Учинчидан, шахсий автотранспорт воситангизда, хукумат комиссияси томонидан эълон қилинган ва махсус стикери мавжуд транспорт воситаларидан ташқари, кўчада ҳаракатлансангиз карантин қоидасини бузган ҳисобланади.

 

  • Тўртинчидан, кўчада ёки транспорт воситасида тиббий ниқобсиз бўлиш карантин қоидасини бузиш ҳисобланади.

 

Карантин қоидасини бузганлар МЖтКнинг 54 моддаси билан жавобгарликка тортиладилар.  

Бунда жарима миқдори оғирлик даражасига қараб 1 млн 100 минг сўмдан 11 млн сўмгача белгиланган. Агар Сизни ҳаракатларингиз оғир оқибатлар хавфини келтириб чиқарса, Жиноят Кодексининг 257 прим 1 моддаси билан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жавобгарликка тортилишингиз мумкин.  

❗️Қилмишингиз оқибатида одам ўлими келиб чиқса 10 йилгача жазо чораси белгиланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81