Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳудудида 29 март куни 41 ёшли М.Х. ниқоб тақмай карантин қоидасини бузган. Устига устак тўпланган фуқароларни тарқатаётган Фарғона шаҳар ИИО ходимларининг ўз вазифаларини бажараётган пайтида одамларни қонуний талабларини бажармасликка даъват қилган.
Фарғона вилоят прокуратурасининг маълумотига кўра, 30 март куни Фарғона шаҳар маъмурий суди томонидан М.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми ва 195-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Фуқаролардан мамлакатда санитария-эпидемиологик осойишталикни сақлаш, яшаш муҳити хавфсизлиги ва инсон соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида санитарияга оид қонун ҳужжатлари ҳамда эпидемияга қарши курашиш қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.