my5

Ўзбекистонда 23 нафар фуқаро карантин пайтида тўй ёки бошқа йиғинларни ўтказганликлари учун жавобгарликка тортилган

ЖАМИЯТ 01.04.2020, 14:53
529
Ўзбекистонда  23 нафар фуқаро карантин пайтида тўй ёки бошқа йиғинларни ўтказганликлари учун жавобгарликка тортилган

Бугунги кунга келиб карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 17 668 та ҳолат аниқланган, бир сутка давомида 2 700та.  Бу ҳақда  Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов  маълум қилди.  

Ундан ташқари 4 нафар қоидабузарга нисбатан Жиноят иши қўзғатилган.  

Маъмурий жавобгарликка тортилганлардан 17 109 таси тиббий ниқоб тақмасдан юрган фуқароларни ташкил қилган.  

✅ 149 та ҳолатда вақтинча тўхтатилган савдо ва кўнгилочар масканларни ишини давом эттирган.  

✅ 314 ҳолатда карантинга олинган фуқаролар карантин ҳудудини ташлаб кетганлар.  

✅ Карантин ҳудуди бу шифохона ва Сизнинг уйингиз ҳисобланади. 23 та ҳолатда фуқароларимиз тўй маросимларини ёки бошқа таъқиқланган йиғинларни ўтказганликлари учун жавобгарликка тортилганлар.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72