АсосийJamiyat

Фарғонада ёлғон маълумот тарқатишга уринган шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

'Фарғонада ёлғон маълумот тарқатишга уринган шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди'ning rasmi

Карантин даврида жамоат тартибини бузиб, ёлғон маълумот тарқатишга уринган шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

     28.03.2020 йил соат 10-30 ларда фуқаролар Учкўприк деҳқон бозори назоратчиси Ю.А.га мурожаат қилиб, бозор ҳудудида асоссиз қиммат нархларда картошка махсулоти сотаётган шахс ҳақида хабар беришган.

     Ю.А. бозор ҳудудида савдо қилаётган ушбу шахсни бозор ҳудудидан чиқариш чораларини кўриб, фуқароларга махсулотлар арзон сотилаётган жойни тушунтираётган вақтда фуқаро Ш.Ч. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзининг уяли телефонидан жараённи видео тасвирга олиб, ушбу видео маълумотларни асоссиз қиммат нархларда махсулотлар сотилаётганлиги ҳақида интернет тармоғида чиқаришини айтиб, жамоат жойида А.Ю.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

     31.03.2020 йилда Учкўприк туман маъмурий суди томонидан фуқаро Ш.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар