АсосийJamiyat

ДХА асоссиз стикер олаётганлар номини халққа маълум қилади

'ДХА асоссиз стикер олаётганлар номини халққа маълум қилади'ning rasmi

Махсус рухсатномаларга асоссиз равишда эга бўлишга ҳаракат қилиш ҳолатлари аниқланганда, бундай шахсларга доир маълумотлар жамоатчиликка очиқ етказилади.

Шахсга доир маълумотларни тарқатиш қонунга зид эканлигидан хабардормиз. Бироқ, юртимизда кечаётган оғир вазиятда, карантин талабларига риоя қилинишини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлиги хавфсизлиги учун ҳам масъулиятни ўз зиммамизга оламиз.

Замонамиз “қаҳрамони” бўлишдан ўзингизни асранг!

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматлари агентлиги директори Халилулло Тўрахўжаев BMW X7, Mercedes, Leksus,  Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker автомобилларида «курьерлик» учун стикер сўраётганларга мурожаат килгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар