АсосийJamiyat

Тошкентда 11 соатда 168 ҳайдовчи стикерсиз автомобиль бошқаргани аниқланди

'Тошкентда 11 соатда 168 ҳайдовчи стикерсиз автомобиль бошқаргани аниқланди'ning rasmi

Тошкентда ўтказилаётган рейд тадбирлари доирасида 31 март 20:00 дан 1 апрель 7:00 га қадар 168 нафар ҳайдовчи махсус рухсатномасиз автомобиль бошқаргани аниқланди. 

Улар жаримага тортилди, автомобиллар эса жарима майдончасига олинди.

Эслатиб ўтамиз, махсус рухсатномасиз автомобиль бошқарган фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 460 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 50 бараваригача (6 690 000 сўмдан 11 150 000 сўмгача) миқдорда жарима солинади.

    Бошқа янгиликлар