АсосийJamiyat

Ўзбекистон-Покистон: “Биз COVID-19’ни енгамиз” танлови ўтказилмоқда

'Ўзбекистон-Покистон: “Биз COVID-19’ни енгамиз” танлови ўтказилмоқда'ning rasmi

Покистон Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази ҳамда Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси томонидан “Тасвирий санъат танлови” ҳақида эълон қилинди. Танлов 8-15 ёшдаги болалар учун мўлжалланган бўлиб, “Биз COVID-19 ни енгамиз” мавзусида бўлиб ўтади. Унда Покистондаги ўзбек диаспораси, шунингдек, покистонлик ва ўзбекистонлик болалар иштирок этиши мумкин. 

COVID-19 инфекцияси дунё миқёсида енгиб ўтилгандан сўнг элчихонада кўргазма ташкил этилиб, танлов натижаларига кўра аниқланган ғолиблар турли совринлар билан тақдирланади. Жумладан, совғалар қаторида покистонлик болалар орасидаги ғолибларга Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун бепул авиачипталар ҳам топширилади.

 “Биз COVID-19’ни енгамиз” танловида иштирок этиш учун коронавирусга оид чизилган расмларни сканер қилиб, файлни cgsspapers@gmail.com электрон манзилига ёки тайёр тасвирни WhatsApp мессенжери орқали +92 318 8348237 рақамига юборишингиз керак бўлади. Юбориш жараёнида расм муаллифининг фамилияси, исми, отасининг исмини, боғланиш учун телефон рақам ва электрон манзилни кўрсатишни унутманг! Расмлар 2020 йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади. Танловда иштирок этинг ва ушбу мураккаб даврда инсониятни маънавий  қўллаб-қувватлашга ҳиссангизни қўшинг! 

    Бошқа янгиликлар