my5
all

Ўзбекистонда пенсиялар дезинфекция қилиниб, вакуумли халтачаларда эгаларига етказилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 01.04.2020, 18:39
Теглар: банк, пенсия
812
Ўзбекистонда пенсиялар дезинфекция қилиниб, вакуумли халтачаларда эгаларига етказилмоқда

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик карантин эълон қилинган. Фуқаролардан кўчага чиқмаслик талаб этилмоқда. Шу мақсадда, сал аввалроқ, апрель ойи пенсия ва нафақа пуллари фуқароларнинг уйларига етказилиши маълум қилинган эди. Айни пайтда кекса ёшдагилар ва нафақахўрларга пенсия пуллари ўз уйларига дезинфекцияланган ҳолда етказиб берилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистондаги банк билан боғлиқ янгиликлар ва муносабатларни бериб борадиган Bankirlar.uz канали хабар қолдирди:

"Мана шу дамларда, пенсионерларнинг уйида қолиши учун банк хозимлари ҳам астойдил ҳаракат қилишмоқда. Улар пулларни дезинфекциялаш, ҳар бир пенсионернинг нафақа пулини алоҳида ажратиш, уларни ваакумли халтачаларга жойлаб чиқиш, кейин ҳар бир маҳалла, ҳудудлар бўйича жамлаб, эгаларига тарқатиш каби машаққатли жараёнда фаол иштирок этишмоқда.  

Албатта, бу ишларнинг савоби ҳам шу кунларда қилинаётган бошқа савобли амаллардан кам эмаслиги шубҳасиз! Ёши улуғларнинг нафақаларини гигиена ва карантин талаблари асосида тозалаб, кексаларга етказиб бераётган банк ходимларига хайрли ишларида куч-қувват тилаймиз", — дейилади каналда берилган муносабатда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81