my5
all

Яна хушхабар: "Яқин кунларда яна ўн нафар бемор бутунлай соғайиши кутилмоқда" (видео)

ЖАМИЯТ 01.04.2020, 19:34
1350
Яна хушхабар: "Яқин кунларда яна ўн нафар бемор бутунлай соғайиши кутилмоқда" (видео)

Вирусология илмий-тешириш институти клиникаси шифокорлари коронавирус инфекциясига қарши қандай курашмоқда? Ушбу инфекцияга чалинган беморларга қандай даволаш муолажалари кўрсатилмоқда? Айни пайтда беморларнинг аҳволи қандай ва яқин кунларда уларнинг яна қанчаси  бутунлай соғайиб кетиши кутилмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова билан уюштирилган видоемулоқотда юқоридаги саволларга жавоб олинди.

"Бугун биз беморларнинг ҳар бирини илмий, тиббий ва амалий томонлама яна бир бор текшириб чиқдик. Биз уларга бор имкониятимиз ва меҳримиз билан қараяпмиз. Айни пайтда жуда хурсандмиз: сал аввал 8 киши тузалган бўлса, бугун яна 4 нафар фуқарони тузатиб, кузатдик. Бир-икки кундан кейин яна 10-11нафар беморга жавоб беришни режалаштиряпмиз. Уларда касалликнинг клиник белгилари айни пайтда йўқ, деса ҳам бўлади.

33 йиллик касбим давомида биринчи марта шундай пандемияга дуч келдим. Шу ўринда шуни айтмоқчиманки, шундай вазиятда бизнинг шифокорларимиз, жамоамиз, бор куч-ғайрат, билим ва аҳиллик билан касаликка қарши астойидил курашяпти. Хукумат томонидан бизга алоҳида эътибор бериб, рағбатлантириш чоралари кўрилгани учун раҳмат айтамиз. Худо хоҳласа биз бу синовни енгиб ўтамиз ва давлатимиз раҳбари ва халқимиз олдида биз шифокорларнинг  юзи ёруғ бўлади", — дейди тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81