my5

Автомобилларга махсус рухсатнома олувчилар учун электрон тизим ишга туширилди

HI-TECH 01.04.2020, 21:39
Теглар: русатнома, электрон
765
Автомобилларга махсус рухсатнома олувчилар учун электрон тизим ишга туширилди

Автомобилларга махсус рухсатнома олмоқчи бўлганлар, бунинг учун электрон сўровнома тўлдириб мурожаат қилувчилар учун автомат тизим ишга туширилди. Бу функция автоматик равишда мурожаатчининг фаолият тури белгиланган тартибга мувофиқ ёки номувофиқлигини текшириб рухсат беради ёки рад этади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Айнан ушбу функция ёрдамида 2 соат ичида 50  мингга яқин электрон сўровномаларга тизим томонидан рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномалар шакллантирилди.

Аризангизни рад этилганлиги ёки кўриб чиқилаётганлиги ҳақидаги маълумотни Давлат хизматлари Марказида эмас, балки фақат my.gov.uz порталида билишингиз мумкин.

"Карантин қоидаларини бузиб Марказга беҳудага бормаслигингизни сўраймиз. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!Карантин талабларига риоя этинг! Уйда қолинг!" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81