Жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Карантин вақтида иш фаолиятини тўхтатган хизматчилар учун ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш шулар жумласидан.
Шу мақсадда Республика махсус комиссиясининг қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди. Республикамиз аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ва ушбу марказларга тезликда ва қулай боғланишлари учун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 1197 қисқа рақами ташкил этилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва куоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Aбонентлар барча телефон алоқалари орқали мазкур рақамга мурожаат қилишлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин.