my5

"Ибрат" Исҳоқхон Ибрат ҳақида ҳикоя қилади

МАДАНИЯТ 02.04.2020, 11:00
673
"Ибрат" Исҳоқхон Ибрат ҳақида ҳикоя қилади

"Ибрат" фильмида Исҳоқхон Ибрат яшаган даврнинг ижтимоий манзараси акс эттирилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан ишланаётган, таниқли режиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг “Ибрат” тарихий бадиий фильми ноёб истеъдод эгаси, кўплаб Шарқ ва Ғарб тилларининг билимдони, ўлкамиздаги илк матбаачилардан бири сифатида ватан тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган Исҳоқхон Ибрат ҳақида ҳикоя қилади.  Бу ҳақда Даракчига "Ўзбеккино” Миллий агентлиги хабар берди.

Исҳоқхон Ибрат мустақилликка элтувчи йўлнинг исёнлар, қон тўкишлар орқали ўтишини истамайди. Турли фирқалар, сиёсий уюшмаларни рад этади, улардан халқ кўп жабр-зулм чекишини уқтиради.  

Шахсий манфаатлар ўйини, чуқур ўйланмаган тадориклар оқибатида элнинг бошига қирғинбарот урушлар ёғилишидан огоҳлантиради. Маърифат ила озодликка эришиш ғоясини тарғиб этади. Фильмда ушбу жараён акс этади.  

Фильм оператори Рустам Муродов  

“Элпарвар” тарихий фильмини суратга олган, бу мавзуда тажрибаси бор оператор саналади. Тарихий кинокартинанинг либосчиси Зуҳра Ғаниева фильмда тасвирланган давр Қўқон, Тошкент, Бухоро ва чет эл кийим-бошларини тайёрлаган.

Ибратнинг ёшлигини Россияда хизмат кўрсатган актёр Фарҳод Маҳмудов ижро этган. Шунингдек, фильмда Ирода Қосимова, Матёқуб Матчонов, Михаил Каминский, Жўрабек Орзиев, Сейдулла Молдаханов, Абдураим Абдуваҳобов, Тоҳир Саидов, Фурқат Файзиев, Баҳром Матчонов, Акбархўжа Расулов, Шаҳзода Матчонова ва бошқа халқимиз севган кўплаб актёрларни учратамиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81