15 март куни Б.М. Бешариқ туманида жойлашган “Бешариқ шифо” хусусий клиникасида даволанаётган У.В.нинг телефонини қўнғироқ қилиб олиш учун олган ва қайтариб бермай ҳодиса жойидан яширинган. Нархи 1 600 000 сўмлик “Samsung J6+” русумли уяли телефон аппаратини сотиб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқаролардан уяли телефон аппаратларини ўзлари танимаган шахсларга бермасликларини, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишларини сўрамоқда.