Жанубий Кореянинг Asiana Airways авиакомпаниясининг Airbus А320 самолёти Хиросима аэропортига қўниш чоғида 18 метрли электр токи симига ўралиб қолди. Натижада, қўниш майдончасига қўниши билан самолёт симларнинг тортилиши оқибатида орқа томонга ўгирилишига тўғри келди.
Самолёт бортидаги жами 73 кишининг энг камида 27 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олишган. Авиаҳалокатда нобуд бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.