my5

Жиззахда карантин қоидаларини бузиб, ИИБ ходимига қаршилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 02.04.2020, 15:36
995
Жиззахда карантин қоидаларини бузиб, ИИБ ходимига қаршилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 1 апрель куни  фуқаро С.У. (1988 .т., судланган, ишсиз)  “Lacetti” русумли автомашинасини карантинли шароитда рухсат берувчи махсус рухсатнома (стикер) сиз бошқариб, “Самарқанд-Тошкент”  йўналишинингҒаллаорол тумани ҳудудига етгандашу ердаги  йўл-патруль хизмати маскани хизмат вазифларини бажараётганМиллий гвардия ва санитария эпидемиология ходимлари томонидан тўхтатилган. Бу ҳақда “Darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.

Айни жараёнда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан С.У.дан тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганда, у инспекторнинг  қонуний талабларини бажаришдан бош тортиб, унинг кўкрак қисмига зарб билан уриб, қочиш мақсадида автоуловини Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда,машинанинг  чап томон олд эшигига осилиб қолган ЙПХ  инспекторини 600 м. масофагача судраб кетади.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида  Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Ҳайдовчи С.У. процессуал тартибда ушланган.

Бош прокуратура карантин ва чеклов тадбирларини бузиш, касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37