my5

Ижтимоий тармоқларда қонуний талабларни бажармасликка даъват қилган депутат қамалди

ЖИНОЯТ 02.04.2020, 16:09
1160
Ижтимоий тармоқларда қонуний талабларни бажармасликка даъват қилган депутат қамалди

2020 йил 28 март куни соат 22-30 ларда Қўқон шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутати М.А. кенгаш депутатлари аъзо бўлган “Telegram” ижтимоий тармоғи (группа) орқали Ички ишлар ходимларига нисбатан қўпол сўзлар ишлатиб, хақоратомуз фикрлар билдириб, ИИБ ходимларининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка даъват қилиб, сохта уйдирмалар тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан  30.03.2020 йилда кенгашдан розилик олиниб, суд томонидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят прокуратураси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз,  кеча хам Қўқонда ёлғон хабар тарқатган яна бир депутатга нисбатан  жиноий иш очилган эди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81