АсосийDunyo

Энди хитойликлар ит ва мушук гўштини емайди. Бунга тақиқ қўйилди

'Энди хитойликлар ит ва мушук гўштини емайди. Бунга тақиқ қўйилди'ning rasmi

Хитой ҳукумати Шэньчжэнь шаҳрида ит ва мушуклар гўштини истеъмол қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Лента.ру «BBC News» манбасига таяниб маълум қилди

Сайтнинг ёзишича, ит ва мушуклар гўштини истеъмол қилиш бўйича чеклов коронавирус эпидемияси билан бевосита боғлиқ бўлиб, мамлакатда илк бор кузатилмоқда. У 2020 йил 1 майдан кучга киради.  

Айтиш жоизки Гонконгда ит ва мушукларни ўлдириш бўйича аввалдан жавобгарлик мавжуд. Яъни жониворларни ўлдирганлар 640 доллар миқдорида жаримага тортилади. Аммо истеъмол қилиш борасида олдин чеклов берилмаган. Эндиликда бу ҳайвонларни истеъмол қилишга ҳам чеклов қўйилди.

Бошқа янгиликлар