my5

Шаҳрисабзлик эркак хотинининг қўл-оёқларини стулга боғлаб қўйиб, бўғиб ўлдирди

ЖИНОЯТ 03.04.2020, 09:43
2585
Шаҳрисабзлик эркак хотинининг қўл-оёқларини стулга боғлаб қўйиб, бўғиб ўлдирди

Қашқадарёда рашк туфайли келиб чиққан жанжал сабаб эркак рафиқасини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Аниқланишича, 2020 йил  1 апрель куни соат 12:00 ларда Шаҳрисабз шаҳри, Тепарлик маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган У.Қ.  турмуш ўртоғи, 1981 йилда туғилган Г.С.  билан рашк туфайли ўзаро жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг эркак аёлини ўлдириш мақсадида яшаш уйининг хўжалик хонасидаги стулга мажбуран ўтқизиб, қўл ва оёқларини стулга арқон ип билан боғлайди.  Қўлидаги арқон бўлаги билан эса аёлнинг бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдиради. 

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан У.Қ.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда у гумонланувчи тарикасида ушланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81