my5

Шифокор иммунолог: "Сохта коронавирус билан хасталанганлар ҳам бор..."

ДУНЁ 03.04.2020, 21:19
Теглар: иммунолог, шифокор
1694
Шифокор иммунолог: "Сохта коронавирус билан хасталанганлар ҳам бор..."

Ваҳимага берилувчан, ўзини бирон касалга чалиндим деб ҳавотирга тушаверадиган одамларни шифокорлар ипохондрияга чалинган деб ҳисоблашади. Бундай кишиларнинг бугунги коронавирус пандемияси даврида иситмаси чиқиши, йўтал тутиши ва кўксида оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Бундай сохта хасталаниш ҳолатини россиялик иммунолог Владимир Болибок таърифлаб берди. Бу ҳақда ria.ru ёзмоқда.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, узоқ давом этган қўрқув, ваҳима чиндан ҳам ўз ортидан айрим жиддий касалликларни эргаштириб келиши мумкин. Мана, масалан, стресс буйрак усти бези пўстлоғининг кўп миқдорда гормон ишлаб чиқаришига олиб келади. Бу иммун тизимга салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас.

«Ибтидоий жамоа тузумида илк одамларнинг ҳаётини айнан стресс сақлаб қолган. Масалан, бундай ҳолатда ёввойи ҳайвонлардан ўз ҳаётини асраб қолиш ёки уларни енгиш мумкин. Ҳозир эса одамга бундай «куч» деярли керак эмас. Чунки ҳозирги замон анча хавфсиз», — дея хулоса қилади Болибок. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81