my5

Эҳсонни камситган нурафшонлик аёл воқеасига Тошкент вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 03.04.2020, 22:19
24642
Эҳсонни камситган нурафшонлик аёл воқеасига Тошкент вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди

Бироз аввал ижтимоий тармоқларда ўзини Нурафшон шаҳридан деб таништирган аёлнинг видеомурожаати кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, видеомурожаатда аёлга ҳокимликдан ёрдам учун маҳсулотлар жўнатилганлигини кўришингиз мумкин. Аёл маҳсулотларни бирма бир санайди ва у учун "арзимас" бўлган бу маҳсулотларни жўнатиб, ҳокимлик камбағалларнинг устидан кулганлигини айтган.

Ушуб видеога Тошкент вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди. 

"Видеода кўрсатилган ва бу хонадонга юборилган эҳсон Нурафшон шаҳри ҳокимига бевосита алоқадор эмаслигини билдирамиз ҳамда интернет фойдаланувчиларидан вазиятга алоҳида эътибор қаратмаслик ва томонларнинг ҳеч бирини айбдор ҳисобламаслик, шу мазмундаги изоҳлар ёзишни тўхтатишни илтимос қиламиз" дейилади хабарда. 

Шунингдек "Юлдуз Назирова – бизнинг ҳамюртимиз, маҳаллий ҳокимлик томонидан, бу оиланинг оёққа туриши, яхши турмуш кечириши учун барча ёрдам кўрсатилади.  Унинг ҳозирги оилавий шароити ва ўзаро суҳбат давомида маълум бўлган бошқа ижтимоий муаммолар қисқа фурсатларда, ижобий томонга ўзгаради" дейилади ҳокимликнинг Даракчига берган маълумотида. 

 Суратда: Нурафшон шаҳри, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини, Юлдуз Назирова хонадони.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81