"COVID-19ni yengamiz" телеграм каналида коронавирус билан касаланган беморларнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди.
"Вирусология илмий-текшириш институтида даволанаётган 83 беморнинг 19 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғирроқ, деб баҳоланмоқда. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида 19 бемор даволаняпти. Улардан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Аҳволи оғир деб баҳоланган беморлар интенсив-терапия муолажаларига ўтказилган" дея ёзилган.