Бешариқда икки фуқаронинг ариқдаги сувни талашиб, жанжаллашиши пичоқбозлик билан тугади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Бу икки фуқаро Бешариқ тумани “Қоражийда” қишлоғи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтган ариқ сувини талашиб жанжаллашиб қолган. Воқеа 2020 йилнинг 2 апрель куни соат 18:00ларда содир бўлган.
Хусусан 35 ёшли С.М. исмли фуқаро таниши 25 ёшли Э.А., билан жанжаллашиши оқибатида С.М. қўлида бўлган ўғитлар қопини очиши учун олиб келган хўжалик пичоғи билан Э.А. нинг қорин соҳасига бир маротаба пичоқ тиқиб олган.
Натижада Э.А., тан жароҳати олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми(қасддан баданга оғир тан жарохати етказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.