my5

Карантин жорий этилган бир пайтда Жиззахда фоҳишахона юритаётган қўшмачи мижозлари билан бирга қўлга тушди

ЖИНОЯТ 07.04.2020, 08:21
2475
Карантин жорий этилган бир пайтда Жиззахда фоҳишахона юритаётган қўшмачи мижозлари билан бирга қўлга тушди

Жорий йилнинг 4 апрелида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларининг тезкор тадбири натижасида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноят аниқланди. Бу ҳақда  ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани, Оқтош маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1974 йилда туғилган Х.Н. Жиззах шаҳар, Қассоблик маҳалласида жойлашган меҳмонхоналардан бирида қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келган. Ҳуқуқбузарга меҳмонхона иш юритувчиси бўлиб ишлаб келгани қўл келган.

Қўшмачи Шароф Рашидов тумани, Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1998 йил туғилган Н.А., шу маҳаллада яшовчи 1994 йил туғилган Т.М.ларнинг Мирзачўл тумани, Янгидала маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2001 йил туғилган, турмушга чиқмаган М.Н. билан жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берган вақтда фош этилди. Далилий ашё сифатида 200 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37