my5
all

Қорақалпоғистондаги 11 нафар беморнинг вирусни қаердан юқтиргани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 07.04.2020, 16:13
2617
Қорақалпоғистондаги 11 нафар беморнинг вирусни қаердан юқтиргани маълум бўлди

2020 йил 7 апрель ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикасида коронавируска чалинган беморлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.

6 апрель куни Нукус шаҳрида яшайдиган бир эркак киши ва унинг онасида «COVID-19» инфекцияси аниқлангани ва улар билан мулоқотда бўлган кишилар карантинга олиниб, улардан ҳам таҳлиллар олинган эди.

Таҳлил натижаларига кўра, афсуски, яна қуйидагиларда коронавирус касаллиги аниқланган:

‒ эркак кишининг аёли ва уларнинг икки қизида;

‒ эркак киши билан онасига тиббий ёрдам кўрсатган ҳамшира ва унинг қизида;

‒ эркак киши билан бирга ишлайдиган эркак кишида;

‒ Фавқулодта вазиятлар вазирлигида хизмат сафари билан Тошкент шаҳридан келган 3 нафар эркак кишида.

Ҳозирда касалланганлар Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи ўртача даражада.

Эпидемиологик текшириш ишлари давом этмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизга – шундай қийин ва маъсулиятли кунларда шифокорлар талабларига ва санитария-эпидемиологик осойишталик тартибларига амал қилиш жуда муҳим ва шарт эканини яна бир бор эслатамиз. 

Тартиб кучайтирилган даврда кўчада юргандан кўра, уйда қолиш ўта муҳим. Бу билан ўзингизни, шунингдек, оилангизни, юртимизни ва жамиятимизни коронавирус балосидан асрашга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81