my5

Наманганда 2 ойлик чақалоқ коронавирус инфекциясига чалинди

ЖАМИЯТ 08.04.2020, 09:02
Теглар: коронавирус, #ваҳимасизкарантин
4457
Наманганда 2 ойлик чақалоқ коронавирус инфекциясига чалинди

 

Наманганда коронавирус инфекциясига чалинганлар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» ёзди.

Маълум бўлишича, Туркия орқали Умра сафарига бориб келган аёл ва унинг турмуш ўртоғи Наманганга қайтгач, уйга меҳмон чақириб, эҳсон қилади. Ҳозир ана шу оилавий тадбир қатнашчиларидан 23 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига даволаниш учун ётқизилган. Улардан бир нафари — аёлнинг 72 ёшли онаси вафот этди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига кўра, касалликка чалинганлар орасида 2 ойлик чақалоқ — аёлнинг набираси ҳам бор. Чақалоқнинг онаси топширган таҳлил натижалари инфекция йўқлигини кўрсатган.

Шу тадбирда иштирок этган қўшнининг икки нафар фарзанди ҳам вирус юқтириб олади. Улар 19 март куни Наманган шаҳридаги тантаналар мажмуаларидан бирида ўтказилган тўйда куёвжўра сифатида қатнашади. Оқибатда тўй эгалари ва тўйга келган меҳмонлардан 13 нафарига вирус юқишига сабабчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 520 нафарни ташкил этмоқда.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган

Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.
 

Шарҳлар

25-сентябрь. Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар 496 нафарни, вафот этганлар 3 нафарни ташкил қилди

25.09.2020, 23:41

Шу йилнинг 25 сентябрь куни юртимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 450 нафарга етди.Эътиборли...
Коронавирус вакцинаси қачон тайёр бўлади?

23.09.2020, 00:29

Коронавирус ҳамон жиддий хавф бўлиб турибди, аммо у келтириб чиқарадиган касаллик – COVID-19 дан бизни ҳимоя қила олиши тасдиқланган вакцина йўқ.Шундай бўлсада, 40 тача вакцина...
21-сентябрь: Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар сони 619 нафарни,вафот этганлар сони 5 нафарни ташкил қилди

21.09.2020, 23:57

 🔺Шу йилнинг 21 сентябрь куни мамлакатимизда 619 ҳолатда касаллик қайд этилди. 🔴Шу билан бирга, бугун 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл)...
16 сентябрь. Бугун 597 кишида касаллик аниқланди, 6 киши вафот этди

16.09.2020, 23:50

Шу йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистонда 597 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° переменная облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37