sevimli
Sevimli

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган яна бир бемор вафот этди

ЖАМИЯТ 08.04.2020, 11:44
Теглар: коронавирус
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган яна бир бемор вафот этди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Ш. шу йилнинг 30-март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганди. Унга барча зарур муолажалар кўрсатилган. Шу йилнинг 31- март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижаси унда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган.

40 ёшли бемор ушбу клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И. Ливерко, етакчи реаниматологлар Д. Собиров ва Х. Саттаров иштирокида видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Бироқ қатор соҳа мутахассисларининг ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан кеча оқшом беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Етакчи реаниматолог ва бош торакал хирург Ш. Худойбергенов бошчилигидаги мутахассислардан керакли тавсиялар ҳам олинган. Берилган тавсияларни тўлиқ бажарилишига қарамасдан бемор Ш.да юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

 

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусдан кунлик касалланиш бироз пасайди — ССВ

18.01.2022, 10:46

Кунлик касалланишлар бироз пасайди: Кеча юртимизда 930 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати. Маълум қилинишича, 2022 йил 17 январь ҳолатига...
Ҳиндистон "омикрон" штамига қарши махсус вакцина яратади

17.01.2022, 21:54

Ҳиндистоннинг Gennova Biopharmaceuticals фармацевтика компанияси "омикрон" штамига қарши махсус вакцинани яратмоқчи. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Қайд этилишича, препарат ишлаб чиқарувчилари 2021 йил охирида ўтказилган синовларнинг...
Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 320 миллиондан ошди

15.01.2022, 11:54

Дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 323 млн 272 мингдан ошди. Бу ҳақда Worldometers хабар бермоқда.Пандемия бошланганидан буён 5 миллион 529 минг 154 киши вафот...
Тошкентда 24 соат давомида ишлайдиган махсус COVID поликлиникалари фаолият бошлади – ССВ

15.01.2022, 11:12

Сўнгги кунларда дунёда коронавирус инфекцияси яна авж олди. Айниқса, касалликнинг Omicron штамми сабабли қатор мамлакатларда вазият анча таҳликали. Шу сабабли кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси