Мазкур саволга бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.
– Бухоро вилоятида касаллик аниқланганлар сони кескин ошгани аниқ сабаблари бор. Бу вилоятга деярли бир вақтда хориждаги кўпчилик фуқароларимиз олиниб келиниб, карантинга олинган. Дастлаб 239 фуқаро Туркиядан олиб келинган, улар 8 кун давомида Туркия аэропортларида қолиб кетганлар, шароит туфайли эҳтиётсизликка йўл қўйганлар, уларнинг 66 нафарида бу касаллик аниқланди. Бундан ташқари, Россиядан 530 фуқаро олиб келинди, улар ҳам 2-5 кун аэропортларда бўлишган. Улар орасидан ҳам аниқланяпти.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни бу вилоятда беморлар сони 19 нафар эди, 7 апрелга келиб беморлар сони кескин ўсиши кузатилган ва улар сони 84 нафарга етган.
03.12.2020, 18:20
Россия президенти Владимир Путин ҳукумат вакиллари билан ўтказилан видеоконференс йиғилишда шифокорлар ва ўқитувчилар учун келаси ҳафта бошланиши билан кенг миқёсли коронавирусга қарши эмлашни бошлаш режасини...12.11.2020, 11:50
Янги коронавируснинг гриппдан асосий фарқлари бу таъм ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши ҳамда нафас қисиши ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берган. ЖССТ грипп ва янги...12.11.2020, 11:03
Чоршанба куни хабар қилинган сўнгги статистикага биноан, Буюк Британия коронавирус билан боғлиқ 50000 дан ортиқ ўлим холати қайд этилган дунёдаги бешинчи мамлакатга айланди, дея хабар...12.11.2020, 06:24
Вануату дунёдаги коронавирусдан ҳоли бўлган кам сонли мамлакатлар қаторидан чиқди. Дея хабар берди. Tarjumon .uzВануату Соғлиқни сақлаш департаментининг чоршанба куни берган маълумотларига кўра, яқинда АҚШдан...