Эртадан, яъни 9 апрел санасидан Олмалиқ ва Ангрен шаҳарларига кириш ва чиқиш постлари буткул ёпилади.
Бу ҳақда "darakchi.uz"га Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
"Эртадан, 9 апрел кунидан бошлаб, Олмалиқ шаҳрига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш ва чиқиш постлари буткул ёпилади.
Мазкур шаҳарларда ишлаб, қўшни туманларда яшайдиган фуқаролардан бугун шаҳар ичида жойлашган яқинларининг уйига ёки ижарага квартира топиб жойлашишлари тавсия этилмоқда.
Эртадан бошлаб шаҳарга ҳеч ким киритилмаслиги ва чиқарилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!", деб хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.
Бундан ташқари, маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида кучайтирилган карантин тартиби ўрнатилади. Жиддий бир сабабсиз одамларнинг кўчага чиқиши мутлақо ман қилинди.






